Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади
Ўзбекистон бўйича 24-26 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳарорат +15...+18 даражагача кўтарилади, шанба кунига бориб +17...+20 даражагача, якшанба куни эса +20...+23 даражагача исийди. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, бугун кундузи баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.
Пойтахтда 24-26 ноябр кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +7...+9 даража, кундузи 24 ноябрда +15...+17 даражагача, 25 ноябрда +16...+18 даража, 26 ноябрда +19...+21 даража атрофида бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025