КХШТ кучайиб бораётган таҳдидлар ҳақида доимий равишда гапиравермаслиги керак — Тўқаев
Қозоғистон президенти бундай баёнотлар аллақачон мутлақо нотўғри талқин қилинаётганини таъкидлади.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) аъзолари ўзига нисбатан кучайиб бораётган таҳдидлар ҳақида доимий равишда гапиравермаслиги керак. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилотнинг Минскдаги саммити чоғида айтиб ўтди.
«КХШТ учун тактика ва стратегияни ишлаб чиқишда биз, албатта, замонавий воқеликдаги таҳдид ва чақириқларини инобатга олишимиз керак. Шу билан бирга, фикримча, КХШТ аъзо давлатлари хавфсизлигига таҳдидлар мавжуд бўлса ҳам, уларнинг кучайиб бораётгани ҳақида доимо гапираверишнинг ҳожати йўқ. Ахир таҳдидлар доимо мавжуд бўлган. Бу халқаро ҳамжамиятнинг моҳиятидир. Бу мавзу бўйича тез-тез айтилаётган гаплар биз кимдандир қўрқамиз деган иллюзияни яратади. Бундай баёнотлар нотўғри талқин қилиниши ҳам мумкин ва аллақачон мутлақо нотўғри талқин қилинмоқда», деди Тўқаев.
Унинг фикрича, ташкилотнинг риторикаси кескин, аммо «иштирокчи давлатларнинг қадри, умумий ҳарбий-сиёсий салоҳияти ва қудратини ҳисобга олган ҳолда» одоб доирасида бўлиши керак.
КХШТ 1992 йилда ташкил қилинган бўлиб, унга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо саналади. Ўзбекистон 1992-1999 ва 2006-2012 йилларда бу ташкилот аъзоси бўлган.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:50 / 04.11.2024
КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
15:00 / 19.10.2024