Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Юнусобод ва Сергелида 24 ноябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 24 ноябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: “Юнус ота”, “Астробод” ҳамда “Ҳалқабоғ” МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Сергели тумани: “Мададкор” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025