Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий ва нодавлат ОТМдан ўқишни давлат университетига фақат ёзда кўчириш мумкин
Қишки даврда фақат давлат ОТМ учун 2 та узрли сабабга кўра ўқишни кўчиришга рухсат берилади.
Нодавлат ёки хорижий олий таълим ташкилотларидан мамлакат давлат ОТМга ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ, фақат июл-август ойларида ташкил этилади.
Қишки даврда эса фақат давлат ОТМ учун 2 та узрли сабабга кўра ўқишни кўчиришга рухсат берилади:
➖ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун;
➖ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризалар 20 декабрдан 20 январ кунига қадар ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинади.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
10:53 / 16.05.2025
Ўзбекистонда ҳар бир ОТМ ўз брендини шакллантиради
20:49 / 07.05.2025
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди
20:45 / 06.05.2025