Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланади
Жиноят кодексида шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида «Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, мобил қурилмалар ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларга зарарли дастур юбориш йўли билан блоклаб (тўсиб) қўйиш, маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб шахслардан пул ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шунингдек, махсус дастурлар ёрдамида шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини сохталаштириш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Шу боис, Жиноят кодексидаги (165-модда) товламачилик тушунчасига ўзгартириш киритилиб, шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
Бунда, Жиноят кодексининг 165-моддаси биринчи қисмига «мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд» деган сўзлардан кейин «жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, олиб қўйиш ёки тўсиб қўйиш ёхуд уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб» деган сўзлар билан тўлдирилмоқда.
Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахслар уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
08:54 / 17.04.2025
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
13:30 / 24.03.2025
100 мингга яқинлашган маъмурий қамоқ, 5 баробар ошган депортация — Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар статистикаси
12:35 / 20.03.2025
Заргарлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилади
14:43 / 01.03.2025