Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ИИВ раҳбарияти ҳалок бўлган вертолёт қулашига оид тергов якунланди
14 киши ҳаётига зомин бўлган аварияга ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлган.
Украина Давлат тергов бюроси 14 киши, жумладан, Ички ишлар вазирлиги раҳбари Денис Монастирский ҳалок бўлган Airbus H225 вертолётининг қулаши сабабларини текширишни якунлади. Тергов маълумотларига кўра, ҳалокатга ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлган.
Тергов якунига кўра, Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг Авиация ва қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи, махсус авиация отрядининг командири, унинг парвозларни тайёрлаш бўйича ўринбосари, авиация эскадрони командири ва бошқалар гумондор сифатида рўйхатга олинган.
Бортида Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бўлган вертолёт 18 январ куни Бровари (Киев вилояти) устида қулаб тушган эди. Украина Бош прокуратураси парвозга тайёргарлик чоғида экипаж командирига Бровари устидаги ноқулай об-ҳаво шароити ҳақида хабар берилмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, Airbus H225 вертолёти Киев ва минтақада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга жавоб бериш учун навбатчилик қилган. У бошқа рейсларни амалга ошириши керак эмас эди ва экипажнинг ўзида ҳам қийин об-ҳаво шароитида учишга рухсат бўлмаган.
Вертолёт қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бортда бўлган барча ўн киши, жумладан, Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ва Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Юрий Лубкович. Яна тўрт киши, жумладан, бир бола ерда ҳалок бўлди (вертолёт болалар боғчаси биноси яқинига қулади).
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025