Ўзбекистон | 15:26 / 28.11.2023
13136
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида 4 та автомобил иштирокида ЙТҲ рўй берди

Ҳодиса қалин туман шароитида оралиқ масофа сақланмагани туфайли рўй берган. Ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилган.

Бувайда тумани ҳудудида тўрт автомобил иштирокида ЙТҲ рўй берди. Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берди.

«2023 йилнинг 28 ноябр куни соат 08:15 лар чамасида Бувайда тумани, «Янгиқадам» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 239-километрида ўрнатилган светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган «Кобалт» русумли автомобилнинг ортидан ҳаракатланиб келаётган «Нексия-2», «Тико» ва Hyundai Porter русумли автомобиллар қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақламагани сабабли ўзаро тўқнашган. 

Натижада «Тико» автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган», дейилади хабарда. 

Ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ЙХХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид