Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўрғонтепадаги «Мурувват» уйида 1 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди
Қонунбузарликда собиқ директор ва қурилиш корхоналари гумонланмоқда.
Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида 1 млрд сўм талон-торож қилинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд қилинишича, «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида амалга оширилган қурилишлар давомида 1 млрд 74 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасида қурилишни амалга оширган корхоналар ҳамда интернатнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси, 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят прокуратураси томонидан жиноят ишининг тергови устидан назорат ўрнатилган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025