Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда захирадаги ерни сотаётган шахс ва унга ёрдам бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди
Фуқаро захирадаги 50 сотих ерни катта пулга сотмоқчи бўлган. Кадастр ходими эса кадастр ҳужжатларини қилиб беришини айтиб, пул олган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро Б.М. Ургут туманидаги “Қ.” МФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ерни фуқаро З.И.га 97 000 долларга сотишга келишиб, ернинг ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 31 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Б.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Давлат кадастрлар палатаси Ургут тумани филиали бўлими муҳандиси Н.Н. юқоридаги ернинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025