Тошкентда юк машинасида турп остига яширилган пиротехника воситалари аниқланди
Божхоначилар 460 минг дона салют ва петардаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди.
Тошкент шаҳри божхона бошқармаси тузилмалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда салкам 460 минг дона салют ва петардаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Қайд қилинишича, аввалдан кузатув остига олинган шахс Isuzu юк машинасида Фарғона водийсидан пойтахт ҳудудига кириб келганида тўхтатилиб текширилган. Шунда юкхонасидаги турп солинган қоплар ортига пиротехника воситалари яширилгани аниқланган. Қутилар ичидан 279 дона салют ва 459 минг дона петарда топилган.
Таъкидланишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 327 млн сўмдан ошади. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:31 / 10.10.2024
Пойтахт ИИБ Ўзбекистон–Эрон ўйинига келмоқчи бўлган мухлисларга мурожаат қилди
21:40 / 09.10.2024
Тошкент ҳавосининг ифлослиги йилига 3 минг кишининг бевақт ўлимига олиб келади — ҳисобот
20:45 / 09.10.2024
Тошкент шаҳри Бош режага кўра 3 та зонага ажратилади
15:55 / 09.10.2024