Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:34 / 28.11.2023
2821
1 дақиқада ўқилади
Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади
Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари айрим ҳудудларида таъминот вақтинча тўхтатилади.
Фото: Veolia Energy Tashkent
Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 28 ноябр куни қатор манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Олмазор тумани: Себзор ва Тахтапул даҳалари, Жомий бозор ҳудуди, Шимолий Олмазор кўчаси.
Шайхонтоҳур тумани: Ц-12, Ц-15 ва Ц-16.
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари тугаллангандан кейин (тахминан соат 21:00 га қадар) тикланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш