Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу сулҳдан кейин урушни давом эттиришга ваъда берди
Исроил бош вазири сўзларига кўра, урушдан кўзланган асосий мақсадлар – ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш, гаровга олинганларнинг барчасини уйларига қайтариш ва анклав «ҳеч қачон Исроил учун хавф туғдирмаслигини» таъминлашдир.
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу сулҳ муддати тугагач Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш мақсадида ҳарбий кампания давом эттирилишини таъкидлади. Бу ҳақда The Times of Israel ёзди.
Нетаняҳу сўзларига кўра, урушнинг асосий мақсадлари Ғазони бошқараётган «террорчи» гуруҳни йўқ қилиш, 7 октябрдаги қирғин пайтида гаровга олинган барча асирларни ватанга қайтариш ва анклав «ҳеч қачон Исроил учун хавф туғдирмаслигини» таъминлашдир.
«Сўнгги кунларда мен бир саволни эшитяпман: Исроил гаровга олинганларни қайтаришнинг бу босқичи тугагандан сўнг, жанговар ҳаракатларга қайтадими? Менинг жавобим аниқ — ҳа. Биз охиригача курашамиз», деди Исроил ҳукумати раҳбари.
27 ноябр куни Исроил ва ҲАМАС оташкесимни яна икки кунга узайтириш ҳақида келишувга эришган эди. Сулҳ пайтида томонлар гаровдагилар ва маҳбусларни алмаштириши назарда тутилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025