Тўрт вилоятда қаттиқ маиший чиқинди соҳасидаги хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди
Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш тарифлари ошди.
Халқ депутатлари Тошкент Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари кенгашларининг навбатдаги сессияларида вилоятлар ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу борада давлат раҳбарининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4845-сонли қарори ҳамда «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 349-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 95-сонли қарори ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Унга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббусига мувофиқ, санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида бажариш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратилишини таъминлаш мақсадида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳоли даромади ва турмуш даражасини инобатга ҳолда янги тўлов тарифлари тасдиқланиши илгари сурилди.
Ягона тўлов тарифларини кўриб чиқишда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ишчи орган этиб белгиланган. Ишчи орган томонидан ўтказилган таҳлилларига кўра, ўтган давр мобайнида тўлов тарифларига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, хусусан иш ҳақи 1,5 бараварга, автотранспорт ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлари қиймати ҳамда коммунал хизматлар жумладан, электр энергияси, ичимлик ва оқова суви нархлари 2 бараварга, сиқилган табиий газ нархи 4 бараварга, бензин 1,5 баравар, дизел ёқилғиси эса 2 бараварга ошгани аниқланган.
Бироқ, республикада қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тасдиқланган тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмагани натижасида санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг 2022 йил якуни бўйича рентабеллик даражаси кескин пасайиб кетишига олиб келган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари Иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари хулосасига кўра Халқ депутатлари вилоятлар кенгашларининг тегишли сессия қарорлари билан давлат хусусий шериклик лойиҳаси иштирокчилари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун:
- Тошкент вилоятининг жами 22 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4400 сўм (юридик шахслар учун 61 000 (68 320 ҚҚС билан) сўм) тўлов миқдори;
- Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 90 000 сўм (ҚҚС билан), вилоятнинг бошқа туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4129 сўм, юридик шахслар учун 59 693 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори;
- Фарғона вилояти шаҳарларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм, туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм тўлов миқдори;
- Андижон вилоятининг жами 16 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 3500 сўм ва юридик шахслар учун эса 47 500 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.
Ҳозирда республиканинг бошқа вилоятларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:38 / 30.10.2024
Италияда фаррош аёл 50 минг евролик пул ва тақинчоқлар солинган эски тўшакни чиқиндига ташлаб юборди
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
14:50 / 25.10.2024