Ўзбекистон | 15:11 / 29.11.2023
5508
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдан Тошкентга яна бир йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади

Поезд «Тошкент — Сариосиё — Тошкент» йўналишида йўловчи ташийди.

Фото: Kun.uz

2023 йил 10 декабр кунидан бошлаб «Тошкент — Сариосиё — Тошкент» йўналишида янги йўловчи поезд ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, шу пайтгача «Тошкент – Термиз – Сариосиё» йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезди қатнови бўлган.

Бу поезд «Тошкент-Термиз-Тошкент» йўналишида қатновларни амалга оширишда давом этади. 10 декабрдан бошлаб «Тошкент-Сариосиё-Тошкент» йўналишида алоҳида қатнов бошланади.

Йўналишлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 82-сонли «Тошкент — Сариосиё» йўналиши:

Тошкент 21:40 — Сариосиё 12:08

  • 81-сонли «Сариосиё — Тошкент» йўналиши:

Сариосиё 19:13 — Тошкент 11:47

  • 80-сонли «Тошкент — Термиз» йўналиши:

Тошкент 19:50 — Термиз 9:40

  • 79-сонли «Термиз — Тошкент» йўналиши

Термиз 17:43 — Тошкент 8:53

«Ҳозирги кунда «Тошкент – Термиз – Сариосиё» йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезди мавжуд бўлиб, у ажралмас таркиб билан ҳаракатланади. Ушбу поезднинг иккита йўналишда алоҳида қатновларини ташкил этиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Шу мақсадда йўловчи ташишлар сонини икки баробарга оширишга қаратилган «Тошкент – Сариосиё – Тошкент» йўналишида алоҳида йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди», дейилади хабарда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид