Тошкент метросида кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди
Ундан фойдаланиш учун ATTO иловасида шахсий маълумотларни киритиш зарур.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент метрополитенининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк марта кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Тошкент метрополитенидан фойдаланганда йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олишнинг ҳожати қолмаяпти. Ўтиш жойида УЗИНФОКОМнинг - Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилди.
Кафтингизни сканер устига тутасиз ва тизим сизни идентификация қилади. Сиздан автоматик тарзда тўлов ечиб олинади. Бунинг учун сиз бир неча дақиқа сарфлаб, дастур орқали ўз шахсий маълумотларингизни киритишингиз зарур», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг тўлов учун кафтнинг ўзи кифоя қилиб, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошириш мумкин.
Мавзуга оид

10:00 / 12.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?

22:00 / 28.03.2025
Тошкент метросининг Юнусобод йўналишида FacePay орқали тўлов тизими ишга туширилди

11:37 / 08.11.2024
Тошкент метросининг 9 та бекатида пулли ҳожатхона қурилади

16:57 / 17.09.2024