Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг уч тумани ҳудудида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг айрим туманларида 30 ноябр куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар беради «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 30 ноябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани — «Гулбоғ» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани — «Шўртепа» ҳамда «Ш.Бурхонов» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Сергели тумани — «Юқори Дархон» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Мавзуга оид
08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди
16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди
11:37 / 22.04.2025
Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади
15:58 / 18.04.2025