Жаҳон | 09:27 / 02.12.2023
7720
1 дақиқада ўқилади

CPJ: Ғазодаги урушда вафот этган журналистлар сони 61 нафарга етди

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушни ёритишда камида 61 нафар журналист вафот этди, деб хабар бермоқда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ).

Фото: Reuters

Таъкидланишича, 1 декабрь куни Исроилнинг навбатдаги авиазарбалари натижасида Ғазода яна 3 журналист вафот этган.

Қўмитанинг 1 декабрдаги маълумотларига кўра, вафот этган журналистларнинг 54 нафари фаластинлик, улар орасида яна 4 исроиллик, 3 ливанлик бор. 11 нафар ОАВ ходими жароҳатланган, 3 нафари эса бедарак йўқолган. 

19 нафар журналист ҳибсга олинган. Шунингдек, таҳдидлар, киберҳужумлар, цензура ва ОАВ ходимлари оила аъзоларининг ўлдириш ҳолатлари ҳам қайд этилган.

Таъкидланишича, 1 декабрда Al Aqsa телеканали ва Anadolu ходимлари вафот этган. 24 ноябр куни — томонлар ўртасидаги муваққат сулҳ амалга кирганда Al Aqsa журналисти ўлдириган.

Reuters ва АFP агентликлари октабр ойида Ғазодаги ҳужумлар вақтида ходимларининг нишонга айланиб қолмасликлари бўйиcаҳ Исроил мудофаасига кафолат сўровини юбориб, рад жавобини олганди. 

ЦАҲАЛ буни ҲАМАС ҳарбий ҳаракатларни “журналистлар ва тинч аҳолига яқин ҳудудда амалга ошираётгани” билан изоҳлаганди.

Мавзуга оид