Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлаклардаги қоидабузарликларни камералар қайд этишни бошлади
Пойтахтда жамоат транспорти учун ажратилган йўлакларда қоидабузарликларни содир этган ҳайдовчиларга автоматик тарзда жарималар қўлланилмоқда.
Тошкент шаҳрида 1 декабрдан бошлаб йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларда қоидабузарликларни қайд этувчи махсус камералар ишга тушди, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Камералар махсус ажратилган йўлакда («А» ҳарфи чизилган) сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини қайд этади. Қоидани бузганларга нисбатан белгиланган тартибда автоматик равишда жарима қўлланилиши бошланган.
Транспорт вазирлигига кўра, 2023 йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилган. Белгиланган алоҳида йўлакларда бир кунда 16 минг автобус қатнови амалга оширилиб, уларда қарийб 600 минг йўловчи ташилмоқда.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
19:08 / 13.05.2025