Фарғонада бедарак йўқолган қиз бир йилдан сўнг топилди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фарғона вилояти Учкўприк туманида бир йил аввал бедарак йўқолган қиз Тошкент шаҳридан топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Учкўприк тумани, «Яккамулла» МФЙ рақамсиз уйда яшовчи Дилшода Исмоилова 2023 йил 12 феврал куни ички ишлар органларига мурожаат қилган. У мурожаатида 2008 йилда туғилган қизи Муҳаммаджонова Дилнура 2022 йил 10 декабр куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмасдан, бедарак йўқолганини маълум қилган ва уни топишда амалий ёрдам сўраган эди.
Учкўприк тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида бедарак йўқолган Д.Муҳаммаджонова 2023 йил 1 декабр куни Тошкент шаҳрида соғ-саломат топилиб, яқинларига топширилди.
Мавзуга оид

12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

15:15 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж

15:15 / 19.04.2025
“Биргина видеоси YouTube’да 35 млн марта томоша қилинган” — қўштепалик ёш муҳандис бунга қандай эришмоқда?

10:50 / 12.03.2025