Эркаклар, аёлларга қараганда, гриппдан кўпроқ азият чекиши маълум бўлди
Тадқиқотга кўра, эркаклар шамоллаш ва гриппни аёлларга қараганда оғирроқ ўтказиши аниқланган.
Эркаклар, аёлларга қараганда, гриппдан кўпроқ азият чекади, шунингдек, томоқ ва бўғимларда оғриқни кўпроқ ҳис қилади. Бу ҳақда британиялик диетолог Женна Ҳоуп маълум қилди.
Шифокорнинг тушунтиришича, эркаклар гриппдан кўпроқ азият чекиши уларнинг тана хусусиятлари билан изоҳлади. Унинг аниқлик киритишича, эркак жинсий гормони тестостерон иммунитет тизими фаолиятини пасайтиради, шунинг учун шамоллаш ва грипп аломатлари аёлларга нисбатан ўткирроқ сезилади ва узоқ давом этади.
«Эркаклар касал бўлганида ҳақиқатан ҳам аёлларга қараганда кўпроқ азият чекади», деди Ҳоуп.
Нашрнинг қайд қилишича, буни Ҳарвард университети тадқиқоти ҳам тасдиқлаган. Унда олимлар эркакларда иммунитетни кучайтирувчи эстроген етишмаслиги туфайли касалликдан кўпроқ азият чекишини аниқлаган.
Шу билан бирга, диетолог аёллар иммунитет тизимини янада чидамлироқ деб айтди. Унинг сўзларига кўра, бу хусусият эстроген ва прогестерон гормонлари томонидан таъминланади, аёлларда уларнинг даражаси эркакларникига қараганда анча юқори.
Ҳоуп иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун гриппга қарши эмланиш ва кундалик режимга амал қилишни маслаҳат берди. Унинг фикрича, 8 соатлик уйқу танани вируслардан яхшироқ ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
22:16 / 08.11.2024
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади
15:00 / 26.10.2024
Фақат иммунитетни эмас, зеҳнни ҳам ўлдиради: олимлар оддий инфекциялар мия учун хавфли эканини аниқлади
15:28 / 07.10.2024
Олимлар инфекциядан сўнг иммунитет пасайишига сабаб бўладиган механизмни ўрганди
22:27 / 30.09.2024