Спорт | 22:26 / 04.12.2023
32468
1 дақиқада ўқилади

Остон Ўрунов «Навбаҳор» билан хайрлашди

«Навбаҳор» яримҳимоячиси Остон Ўрунов Суперлига-2023 йилги мавсуми якунига етгач, Наманган клуби билан хайрлашди.

«Навбаҳор» билан 2023 йилнинг декабр ойига қадар шартнома имзолаган Ўрунов бир йиллик келишувдан кейин клубни тарк этди. Футболчи Осиё Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги Ҳиндистондаги «Мумбай Сити»га қарши ўйинга бормаган.

«The End». Барчаси учун раҳмат, «Навбаҳор», - дея ёзади Остон Ўрунов инстаграмдаги саҳифасида.

Ўзбекистон миллий жамоасининг 22 ёшли аъзоси келаси мавсумни қайси жамоада ўтказиши ҳозирча номаълум.

У жорий мавсум Наманган клуби сафида Суперлигада 24 ўйинда 9та гол, ОЧЛда эса 5 ўйинда 3та голга муаллифлик қилди. Водий клуби билан чемпионатни 3-ўринда якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов ўтган мавсумлар давомида Россиянинг «Уфа», «Спартак» ва «Урал» клублари сафида фаолият юритган.

Мавзуга оид