Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоҳрух Давлатов марафон дастурида Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Спортчи Испаниядаги турнир орқали 4 йилликнинг нуфузли мусобақасига бориш имкониятига эга бўлди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳрух Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпидаси йўлланмасига эга чиқди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Бу Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадасига қўлга киритган 15-йўлланмаси бўлди.
Давлатов Испанияда ўтган Valencia Marathon Trinidad Alfonso турнирида 2:07:02 (2 соат, 7 дақиқа, 2 сония) натижа қайд этди. Бу Париж-2024 Олимпиадаси учун қўйилган талабдан 1 дақиқа, 8 сония яхшироқ натижа.
Шоҳруҳ ушбу кўрсаткич билан 38 йил аввал ўрнатилган миллий рекордни (2:13:28) ҳам янгилади. Валенсиядаги мусобақада Давлатов умумий ҳисобда 18-ўринни эгаллаган.
Таъкидланишича, сурхондарёлик атлет сўнгги 2 йил ичида бир неча ой давомида Кенияда ўқув-машғулот йиғинларида қатнашган.
Мавзуга оид
23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
12:58 / 21.01.2025