Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Ўзбекистон пойтахти бу мусобақага биринчи марта мезбонлик қилиши эмас.
Қатарда Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилишида келгуси мусобақаларнинг мезбонлари аниқланди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Йиғилишда Тошкент шаҳри 2025 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбони сифатида эълон қилинган. Мазкур турнир 2018 йилда ҳам Ўзбекистонга пойтахтига ишониб топширилганди.
Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 2026 йилги мезбонлиги эса Хитойнинг Нинбо шаҳрига берилди. Ушбу мусобақа 2024 йил Баҳрайн, 2025 йил эса Норвегия мезбонлигида ўтади.
Маълумот учун, 4 декабрдан Қатар давлатида оғир атлетика бўйича Гран-при турнири бошланди. Мазкур мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколарни тақдим этади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 26.05.2025
АҚШ 65 йилдан сўнг яна ҳоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
21:18 / 06.03.2025
Ўзбекистон ёш хоккейчилари жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди
16:48 / 31.01.2025