Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-АҚШ: Ўзбекистонда «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази» ташкил этилади
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Колумбия университети ижтимоий иш мактаби ва ЮНИСEФ ўртасида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришда муҳим рол ўйнаши кутилаётган «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази» ташкил этишни назарда тутувчи меморандум имзоланди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Ню-Йорк шаҳридаги Колумбия университетига ташриф буюрди.
Ташриф давомида мазкур олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган музокаралар, шунингдек, бир қатор тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимоянинг долзарб муаммолари бўйича фикр алмашилди.

Колумбия университети фуқароларни ижтимоий ҳимоя билан таъминлашда Ўзбекистоннинг «маҳалла» институти тизимини ўрганишга алоҳида қизиқиш билдирмоқда.

Агентлик делегацияси университет президенти Минуш Шафик билан ҳам учрашди.
Музокаралар натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Колумбия университети ижтимоий иш мактаби ва ЮНИСЕФ ўртасида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришда муҳим рол ўйнаши кутилаётган «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази» ташкил этишни назарда тутувчи уч томонлама ўзаро англашув меморандуми имзоланди.


Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025