Жамият | 09:32 / 08.12.2023
15451
1 дақиқада ўқилади

Хорижда оғир аҳволга тушиб қолган 443 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

10 ой давомида хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг 1,2 млн доллар миқдоридаги пуллари ундириб берилди. Хорижда оғир аҳволга тушиб қолган 443 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 85 634 та мурожаат келиб тушган

Агентлик хабарига кўра, мурожаатлар асосида хорижда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларнинг 35 381 нафарига ташкилий ва манзилли тарзда ишга жойлашишга кўмаклашилган, хорижда ишлаётган 8667 нафар фуқарога ҳуқуқий, 7141 нафарига ижтимоий ва 2474 нафарига жами 71 400 АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.

Хорижда қийин аҳволда қолган 76 нафар ўзбекистонлик вақтинчалик ҳостелларга жойлаштирилган бўлса, оғир аҳволга тушиб қолган 443 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган.

Фуқароларнинг 1710 нафарини иш берувчи томонидан тўланмаётган иш ҳақи, 98 нафарини эса компенсация тўловлари шаклидаги жами 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ундириб берилган.

Мавзуга оид