Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Полшадаги янги элчиси иш бошлади
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Полша президенти Анжей Дудага ишонч ёрлиқларини топширди.
Тақдимот маросими Полша раҳбарининг расмий қароргоҳи – Варшавадаги Белведере саройида бўлиб ўтди.
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Полша президенти барча соҳаларда иккитомонлама ҳамкорликни янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Полша Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва истиқболли ҳамкор деб билиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланди.
Полшалик генерал Владислав Андерснинг аскарлари дафн этилган масканни обод этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирилди.
Ишонч ёрлиқлари топширилгандан сўнг элчи Варшавадаги Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросими қатнашди.
Ўзбекистоннинг янги элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев 7 ноябр куни Варшавага ташриф буюрган эди. Бунга қадар у ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули лавозимларида ишлаган. Дипломат 38 ёшда. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025