Бахмут атрофида Россия ҳужумини қайтараётган украин танкчилари ва артиллериячилари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 654-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Финландия олий суди «Русич» диверсия-штурм разведка гуруҳи етакчиларидан бири, Украина ҳудудида ҳарбий жиноятлар содир этишда айбланган Ян Петровскийни Украинага экстрадиция қилишга рози бўлмади. Ўз навбатида, Финландия полицияси «Русич»нинг яна бир етакчиси Воислав Торденга қарши дастлабки текширув бошлади.
- Киевда қизил армия генерали Николай Шчорснинг ҳайкали демонтаж қилинди.
- Оқ уйдагилар Украинани қўллаб-қувватлов тўхтатилиши туфайли «америкаликлар қони билан тўлов қилишга тўғри келиши мумкинлиги»ни айтди.
- Олий Рада комендантлик соатини бузганлик учун жарима қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
- The Wall Street Journal Украина 2025 йилда йирик қарши ҳужум ўтказиши даргумон эканини маълум қилди.
- Керчда газ қувури ёниб кетди. Бир неча ўн минг киши газсиз қолган.
- Байден маъмурияти республикачилар Украинага ёрдамни блоклашини тўхтатиши учун иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бахмут фронтидаги украин танкчилари
2023 йил майидан буён Бахмутни озод этишга ҳаракат қилиб келган Украина қуролли кучларининг бир неча бригадаси қишда мудофаага ўтди. Россия қўшини украин гуруҳининг заифлашганидан фойдаланмоқда (бу ердан бир қанча бўлинмалар Авдийивка мудофааси учун олиб ўтилган) ва шаҳар шимолидан ва жанубидан қарши ҳужумга ўтган. Украина ҚКнинг Бахмут атрофида қолган бўлинмалари шаҳардан шимолдаги Богдановка ва жанубдаги Клешчиевка ҳамда Андрийивка учун оғир жанглар олиб бормоқда.
Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари
Украина ҚКнинг Донецк областидаги фронт ҳоспитали
Киевда Шчорснинг ҳайкали бузилиши
Харкив ва Павлоград ўққа тутилиши оқибатлари
8 декабрга ўтар кечаси Россия қўшини Харкив бўйлаб олтита ракета билан зарба йўллади. Регион маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, ҳужум С-300 комплекси орқали йўлланган. Зарбалар оқибатида икки киши яраланган: 36 ёшли аёлга воқеа жойида ёрдам кўрсатлган, 25 ёшли эркакни шифохонага жойлаштиришга тўғри келган. Турар жой, ўқув муассасаси биноси, болалар майдончаси ва 20 га яқин автомобил шикастланган, дея ёзган Синегубов ва гап фақат «фуқаролик объектлари» ҳақида кетаётганини қўшимча қилган.
Шунингдек, Днипропетровск области ҳам ёппасига ўққа тутилган, бу ҳақда маҳаллий маъмурият раҳбари Сергей Лисак хабар берган. «Павлоград, Тернивка ва Юревскда вайронгарчиликлар бор. Саноат корхонаси шикастланган. 16 та хусусий уй ва 5 та ҳовли шикастланган. Черковга зарба берилган. Автоларни уришган», — дея ёзган Лисак телеграм-каналида. Ракета зарбаси оқибатида Павлоградда саккиз киши жароҳатланган — 32 ёшдан 66 ёшгача бўлган эркаклар. Жабрланувчиларнинг олти нафари шифохонага ётқизилган, улардан икки нафари — оғир аҳволда.
Авдийивка, Донецк области
Авдийивка шаҳри Россия томонидан аннексия қилинган Донецк шаҳридан 15 километр масофада жойлашган. 2014 йилда Авдийивка бир неча ой муддатга айирмачилар қўлига ўтади, аммо Украина қуролли кучлари ўша йилнинг ўзидаёқ шаҳарни қайтариб олади. Шундан буён шаҳар учун жанглар давом этмоқда, у доимо зарбалар остида қолади. Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Авдийивка урушдаги қайноқ нуқталардан бирига айланди. Октябр ойи ўрталарида Россия армияси шаҳар учун жангларни қайтадан фаоллаштирди. Бу 2014 йилдан буён энг йирик кўламдаги ҳужум бўлмоқда.
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024