Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшанинг янги бош вазири, мадад излаётган Украина, 5-муддатга номзоди кўрсатилган Алиев — кун дайжести
Шу соатгача жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалар, янгиликларнинг кундалик шарҳи билан одатдагидек, кун дайжестида таништириб борамиз.
Европанинг тўрт давлати Ғазода ўт очишни доимий тўхтатишга чақиришди. Испания, Ирландия, Белгия ва Малта етакчилари ёзма равишда Европа Иттифоқи давлатларини Ғазо секторидаги вазиятни 14 ва 15 декабр кунлари Брюсселда муҳокама қилишга чақиришди.
АҚШ Исроилни Ғазонинг тинч аҳолисига зиён етказишдан тийилишга чақирди. Исроил Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш асносида тинч аҳоли вакилларига зиён етказишнинг олдини олиш чораларини кўриш керак, деган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.
Аммо бу чақириқлар ва баёнотлар асло кор қилмаяпти. Исроил собитқадамлик билан фуқаролик объектларини яксон қилишда, тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда давом этмоқда.
Ғазода ҳалок бўлган фуқаролар сони 18 минг 205 нафарга етган. Уларнинг катта қисмини ёш болалар ва аёллар ташкил этади. 7 октябрдан буён Ғазода ўлдирилган журналистлар ва ОАВ ходимлари сони 86 нафарга етди.
7 октябрдан буён 433 исроиллик ҳарбий ўлган, уларнинг 104 таси Исроил армиясининг ерусти операцияси бошланганидан сўнг. Бу Исроил томонининг расмий маълумотлари. ҲАМАС эса Ғазода мингдан ортиқ исроиллик аскарлар ўлдирилганини даъво қилади.
Украина ва АҚШ Россияни 2024 йил сўнгига қадар ёки 2025 йил бошигача мазмундор музокараларни бошлашга мажбурлай оладиган янги стратегия ахтармоқда, деб ёзмоқда The New York Times нашри.
Бу стратегияга кўра Украинанинг мудофаа қобилияти мустаҳкамланиши, Россияга нуқтали, бироқ оғриқли зарбалар беришдан иборат бўлиши мумкин.
Нашрга кўра, бир қатор америкалик ҳарбийлар Украинага Россия билан музокараларни бошлаш учун қайтариб эгалланган ҳудудларни ушлаб туришга диққат-эътибор қаратишни маслаҳат беришган.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов Киевнинг қарши ҳужумдан кўзлаган умидлари ўзини оқламагани, НАТОнинг ҳарбий методичкалари иш бермаганини айтган.
Данилов шунингдек Киевнинг ортиқча оптимизимини ҳам хато деб атаган. Унга кўра, АҚШнинг Киевга ёрдами кечикаётгани фожиа эмаслигини айтиб, Украина барибир қандайдир ҳарбий молиялаштиришга жга бўлишидан умидворлигини билдирган.
АҚШ ҳукумати шу ой охиригача Украинага янги ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилади. Бу ҳақда Оқ уй миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Кирби хабар берган.
«Мен президентдан ўзиб батафсил хабар бермоқчи эмасман, лекин йил охиригача ёрдам кўрсатиш мумкин бўлган кам вақт олди. Шунинг учун йил охиригача қўшимча ҳарбий ёрдам ҳақида эълон қилишимизни кутмоқдаман», — деган Кирби.
Вашингтонга ташриф буюрган Володимир Зеленский Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Чарлз Браун билан учрашди
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам Вашингтон Киевга Россия қўшинларини яқин йилларда тийиб туришга қодир қуролли кучлар тузишда ёрдам беришини таъкидлаган. «АҚШ Украинага ўз ҳудуди ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун курашда астойдил ёрдам беришга тайёр», деган АҚШ мудофаа вазири.
Украина президенти Володимир Зеленский бугун Жо Байден билан ҳам учрашиб, Сенат мажлисида нутқ сўзлайди.
Россиянинг Санкт-Петербург шағрида ўзбекистонлик икки мигрантлар оиласининг вояга етмаган 10 ва 14 ёшли болалари «мангу олов»ни қор билан ўчиргани учун депортация қилинадиган бўлди.
Полиция хабарига кўра, икки мигрантлар оиласининг Россияда яшаш ва ишлаш учун ҳужжатлари жойида бўлмаган.
Россияда қабул қилиниши кутилаётган янги қонунга кўра қоидабузар мигрантлар энди Россиядан депортация бўлишни пул эвазига бекор қилишлари мумкин.
Россия давлат думасида хорижликларни мамлакатдан чиқариб юборишни жаримага алмаштириш тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда. Қизиғи, бу қонун лойиҳаси биринчи ўқишга 2017-йилдаёқ чиқарилган. Энди унинг чангларини қоқиб, яна муҳокама қилишмоқда.
Ўзгартиришларга кўра, «қонунларга итоаткор», «солиқларни ўз вақтида тўлаган», шунингдек, муқим яшаш жойига эга бўлган мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш ўрнига суд уларни 40 мингдан 50 минг рублгача жаримага тортишга рухсат берилади
Россиядан 2023-йил бошидан буён 70 мингдан зиёд хорижий фуқаролар депортация қилинган. Депортация учун энг асосий сабаблар — мамлакатга кириш қоидаларини бузиш ва расмий рухсатномасиз ишлаш бўлган.
Полша Сейми Матеуш Моравецкий ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг Доналд Туск яна Полша бош вазири этиб сайланди.
Унинг номзодини қўллаб Сеймда 248 депутат овоз берди, 201 киши қарши чиқди. Туск 2007–2014-йилларда ҳам бош вазир бўлиб ишлаган эди. У Украина билан чегараларни очишга, Киев ва Варшава ўртасидаги баҳслашувларга нуқта қўйишни ваъда берган.
Туск бош вазир этиб сайланиши ҳамоно Украина ва Полша чегарасидаги энг йирик назорат-ўтказиш пункти қайтадан очилган. Эслатиб ўтамиз, бу назорат ўтказиш пунктидан Украинага тегишли юк машиналарини ҳар икки томонга ўтказиш блоклаб қўйилган эди.
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 13 декбар куни президент Жо Байденга импичмент эълон қилиш ҳақидаги резолюция бўйича овоз беришади.
Республикачилар демократ Байден ва унинг оиласини у 2009 йилдан 2017 йилгача — Барак Обама президентлиги даврида вице-президент лавозимини эгаллаган чоғда сиёсий қарорлар учун пора олганликда айблашмоқда.
Озарбойжоннинг амалдаги президенти Илҳом Алиев яна президентлик сайловларида иштирок этади. Унинг номзоди 2024 йилнинг 7 февралида ўтказиладиган навбатдан ташқари президентлик сайловида Озарбойжон президентлигига илгари сурилди, деган «Янги Озарбойжон» ҳукмрон партияси раиси ўринбосари Тойир Бадагов.
Илҳом Алиев 2003 йилдан буён Озарбойжонга раҳбарлик қилиб келади. Янги сайловда ғалаба қозонса, бу унинг 5-президентлик муддати бўлади. Озарбойжонда президент шу сайловдан бошлаб 7 йилга сайланади.
Мавзуга оид
13:40 / 28.05.2025
Талабаларга виза суҳбатларини тўхтатган АҚШ, Исроилни танқид қилган канцлер ва Ҳайит кунини эълон қилган Саудия – кун дайжести
13:15 / 27.05.2025
ҲАМАСга таклиф қилинган сулҳ, Ливерпулдаги фожиа ва рафиқасидан шапати еган Макрон — кун дайжести
13:31 / 26.05.2025
Путин вертолёти атрофида дронлар ҳужуми, Ҳамаснинг ҳарбий операцияси ва ЕИга божларни кечиктирган Трамп – кун дайжести
14:21 / 24.05.2025