Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Доҳада Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири билан учрашди
Доҳада бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.
"Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний жаноби олийлари билан учрашишдан беҳад мамнунмиз", - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Икки давлат раҳбарлари - Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан эришилган истиқболли келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий дипломатияни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний шу йилнинг 5-6 июн кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ўз навбатида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1-2 октябр кунлари давлат ташриф билан Қатарда бўлди.
Мавзуга оид
11:30 / 26.05.2025
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
11:30 / 12.05.2025