Ўзбекистон | 12:33 / 13.12.2023
6853
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазири шифохоналарнинг совуқ кунларга тайёрлигини текширди

Шу кунларда Ўзбекистонда одатдагидан кўра совуқ ҳаво кузатилмоқда. Мамлакатдаги тиббиёт муассасалари бундай ноқулай об-ҳаво шароитига қанчалик тайёр?

Фото: Видеодан кадр

13 декабрга ўтар кечаси соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон Болалар клиник шифохонасида бўлди.

Ташриф давомида вазир беморлар билан суҳбатлашиб, шифохоналарда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар билан танишди.

«Айни кунларда юртимизда қиш фаслининг совуқ кунлари ҳукм сурмоқда. Шунга қарамай, тиббиёт муассасаларида мавсум учун етарли тайёргарлик чораларини кўрдик. Ҳозир ҳам бундан тўхтаганимиз йўқ. Қандай об-ҳаво шароити бўлишидан қатъи назар, тиббиёт муассасалари узлуксиз ва нуқсонсиз ишлаши шарт!» – дея вазирнинг сўзларини келтирган вазирлик матбуот хизмати.

 

Мавзуга оид