Киевга зарбалар йўлланди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 658-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский Ослода Норвегия, Финландия, Швеция, Дания ва Исландия бош вазирлари билан учрашди. Норвегия ва Дания Украинага қўшимча ёрдам ажратилиши ҳақида эълон қилди. Копенҳаген бир миллиард евро атрофида ёрдам беради, бу пакет доирасида танклар, ўқ-дори, дронлар ва бошқа қурилмалар етказиб берилади. Осло Киевга 800 миллион доллар миқдорида қўшимча молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатади.
- «Киевстар» оператори икки кун давом этган кенг кўламли узилишдан кейин фаолиятини тиклай бошлади. Ҳозирча абонентлар фақат овозли алоқадан фойдаланиши мумкин. Россиянинг «Солнцепек» ҳакерлар ҳужуми ушбу киберҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган.
- Россия қўшини Киевни ўққа тутди. Украин ҳарбийларига кўра, барча ракеталар уриб туширилган, аммо парчалар ерга қулаши оқибатида 53 киши, жумладан олти нафар бола жароҳат олган.
- Ҳукумат уруш бошланганидан буён ишламай турган Краснодар аэропортини очишга қарорқ илди. Бундан аввал эса Внуководан «синов парвози» амалга оширилди. Shot телеграм-канали маълумотига кўра, бу рейс «Азимут» авиакомпанияси самолётида бажарилган.
- Росавиация РФ самолётлари бузилиб қолиши камайгани ҳақида маълум қилди. ОАВ эса санкциялар фонида бузилишлар сони ортгани ҳақида хабар берган.
Кун воқеаси. Киев ва Одесса ўққа тутилиши
13 декабрга ўтар кечаси Россия қўшини Киев бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Украина қуролли кучлари ҳаво қўшинлари Украина пойтахти томон учиб келган тўққизта ракетанинг барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилган. Киев области ҳарбий маъмурияти соат 6:00 ҳолатига ракета парчалари тушиши оқибатида 53 киши жароҳат олгани, уларнинг олти нафари болалар эканини хабар қилди.
Киевнинг Голосеевский районида парчалар тушиши оқибатида хусусий уйда ёнғин рўй берган. Деснянскийда тўққиз қаватли уйнинг еттинчи қавати ёниб кетган. Уй аҳолиси эвакуация қилинган. Днипро районида портлаш тўлқини иккита уйнинг деразаларини тўкиб ташлаган (энг кўп жабрланувчилар айнан шу ерда рўйхатга олинган). Ракета парчалари тўртта хусусий уйлар ҳудудига ва йўл қисмига қулаган.
Россия ҳарбийлари Одесса области бўйлаб камикадзе дронлар учирган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тўққизта дроннинг барчасини уриб туширгани айтилган. Дронлардан бири Одесса Одессадаги шаҳар автоуловларни таъмирлаш заводи ҳудуди тушган. Бу ерда ёнғин рўй берган. Икки киши куйиш жароҳатлари олган. Ангар вайрон бўлган, 11 автомобил шикастланган, яна учтаси ёниб кетган. Одесса районида порт яқинидаги инфратузилмалар қисман вайрон бўлган. Жароҳат олганлар йўқ.
Запорижжяда маскировка тўрлари тўқиётган кўнгиллилар
Красноярскда шартнома асосидаги армия рекламаси
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024