Жаҳон | 13:43 / 15.12.2023
4516
3 дақиқада ўқилади

Москвада «ДХР Мудофаа вазирлиги» собиқ раҳбари Игор Стрелков суд қилинмоқда

«ФСБ» собиқ зобити Игор Стрелков (Гиркин) экстремизмга оммавий чақириқларда айбланмоқда. Ушбу ишнинг сабаби Стрелковнинг Қрим ва «ДХР» ҳарбий хизматчиларига тўловларга оид постлари бўлиши мумкин.

Фото: РИА Новости

Москва шаҳар суди 14 декабр, пайшанба куни ўзини «Донецк халқ республикаси» («ДХР») деб эълон қилган ҳудуд «Мудофаа вазирлиги» собиқ раҳбари ва «ФСБ» собиқ зобити, экстремизмга оммавий чақириқларда айбланган Игор Стрелков (Гиркин)нинг жиноий ишини мазмунан кўриб чиқишни бошлади. Суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

«Бугун Москва шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида айблов хулосаси Стрелковга ўқиб эшиттирилди. Ҳимоям остидаги шахс ушбу ҳужжатдаги далилларга қатъиян рози эмас ва ўз айбини тан олмади», деди адвокат Ҳожи Алиев. Стрелковнинг яна бир адвокати Александр Молоховнинг айтишича, унинг мижози аллақачон кўрсатма берган. «Одатда судланувчилар суд охирида кўрсатма беришади, аммо бизнинг мижозимиз очиқ ҳолда жанг қилади, чунки унинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ», деди у.

«Экстремистик» постлар

Ҳожи Алиевнинг сўзларига кўра, судда Стрелков ўз Telegram-каналида экстремистик фаолиятга чақирмаганини таъкидлаган ва «бу постларни жойлаштириш мақсади «ДХР»га сафарбар этилган ҳарбий хизматчиларга маош ўз вақтида тўланмагани билан боғлиқ муаммоларига эътиборни қаратиш» бўлганини айтган.

Гап Стрелковнинг тўловлар йўқлиги учун жавобгарларни «отишнинг ўзи етарли эмас» деган пости ҳақида кетяпти. Sota Telegram-канали Александр Молоховга таяниб ёзишича, судда Стрелков буни «баҳоловчи фикр, ҳеч қандай ҳолатда том маънода қабул қилинмаслиги керак бўлган мажозий ибора» деб атади.

Стрелков иши бўйича Москва шаҳар судининг навбатдаги мажлиси 20 декабрга белгиланган.

Россиянинг Украинадаги уруши бошланганидан бери Игор Стрелков мунтазам равишда урушнинг боришини шарҳлаб турди ва кўпинча Россия раҳбариятининг ҳаракатларини танқид қилди. 18 июл куни Стрелковга нисбатан жиноий иш очилган, уч кундан кейин эса у Москвада қўлга олинган. Ўшандан бери у қамоқда. Ишнинг сабаби Стрелковнинг телеграм-каналида Қрим ва «ДХР» ҳарбий хизматчиларига тўловлар ҳақидаги иккита пост бўлиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи