Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев иқтисодий ривожланиш бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашди
Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабр куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.
Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди.

Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, хориждаги етакчи компания ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик лойиҳаларни илгари суриш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёни ва мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:33 / 19.03.2025
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунлаш масаласини муҳокама қилди
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
12:06 / 18.11.2024
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин
19:45 / 06.02.2024