Тошкентда HAVAL М6 автомобили янги моделининг ноодатий тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон пойтахтидаги Hangar by Oila ресторанида HAVALʼнинг янги кроссовери — М6 автомобили тақдимотига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
10 декабр куни Тошкент шаҳридаги Hangar by Oila муассасасида HAVAL брендининг янги модели тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир HAVAL автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланувчи ADM Global компанияси томонидан ташкиллаштирилди.
Тадбир оддий автомобил тақдимотидан кўра ёрқин ранглар ва ҳайдаш завқи билан тўлдирилган катта театрлаштирилган томошага ўхшарди. Киришда меҳмонларни бита билан қуролланган қаттиққўл эркаклар кутиб олди, атроф-муҳитга мос кайфият берувчи декорация ҳозирланган. Буларнинг барчаси биргаликда Нью-Йорк кўчаларида ҳукмронлик қилган ва маҳаллий аҳолида доим қўрқув уйғотган гангстерлар даврини эсга соларди.
«Биз уни ростдан ҳам инсонлар учун ишлаб чиқарилган машинага айлантирмоқчимиз. Бу машина қандай бўлиши керак? Яхши ва қулай автомобил. Бу борада бизда мукофот бор. Шунингдек, машина амалий бўлиши лозим. Машина анча катта, кенг, қулай ва нархига арзийдиган бўлиши шарт», — деб таъкидлади HAVALʼнинг Ўзбекистондаги маркази директори Вячеслав Василев.
Great Wаll Моtor ва АДМ Глобал компаниялари Ўзбекистонда HAVAL моделлари ассортиментини фаол равишда кенгайтирмоқда. Октябр ойида HAVAL бренди бозорга расман кириб келди ва иккита моделни тақдим этди: H6 ва Jolion, энди эса қатор яна бир кроссовер — М6 билан кенгайтирилди.
HAVAL М6 — идеал оилавий автомобил.
Кенг, қулай ва хавфсиз. У ишончли, вақт синовидан ўтган техник ечимлар билан бойитилган. Автомобилнинг ташқи кўриниши ҳар доим долзарб бўлиб қоладиган жиҳатлар — амалийлик ва чекланганликдан эҳтиёткорлик билан фойдаланади. Модел кенг интерерга эга ва аллақачон Ўзбекистон йўлларига, иссиқ ва совуқ иқлим шароитларига мослашган.
Автомобилнинг ўлчамлари йирик: 4664 х 1830 х 1729 мм, ғилдирак базаси эса 2680 мм. М6 олд привод ва 1,5 литрли GW4G15F турбо двигатели билан жиҳозланган. Ушбу двигатель 143 от кучига ва айлантирувчи куч моменти 202 Нм қувватга эга. Трансмиссия — 7 поғонали, роботлаштирилган, иккита муфтали.
HAVAL М6 энг машҳур рангларда сотувга чиққан: оқ, кулранг ва қора. Автомобил жиҳозларига иқлим назорати, круиз-контрол, орқа кўриш камераси, калитсиз ишга тушириш учун қулай тугма, 10,25 дюймли мултимедиали дисплей, тўрт карнайли аудиотизим, олд ўриндиқларни иситувчи ва педал ўтказгичлар киради.
Модел иккита комплектацияда тақдим этилган:
Comfort комплектациясидаги М6 кроссоверининг нархи: 244 900 000 сўм
Premium комплектациясидаги модел нархи: 259 900 000 сўм
Барча HAVAL автомобилларига 5 йил ёки 150 000 км масофа кафолат берилади.
HAVAL автомашиналарини расмий дилерлардан харид қилиш мумкин:
+998 71 287 8888 рақамига қўнғироқ қилиб тест драйвга ёзилинг.
Иш вақти: 9:00 дан 20:00 гача, ҳафтада етти кун
Расмий дилерлик марказлари манзиллари:
HAVAL Олмазор (Тошкент)
Манзил: Тошкент ш, Кичик ҳалқа йўли, 36, Олмазор тумани
Иш вақти: 9:00 дан 20:00 гача
Телефонлар: +998 (71) 287-88-88; +998 (55) 506-25-52
HAVAL Андижон
Манзил: 171003, Андижон ш, Жалабек ҚФЙ, С. Ашуров массиви.
Иш вақти: 9:00 дан 19:00 гача
Телефонлар: +998 (95) 179-01-01; +998 (95) 179-00-01
HAVAL Термиз
Манзил: Сурхондарё в, Термиз ш, Шимолий дарвоза к, 17к уй
Иш вақти: 9:00 дан 19:00 гача
Телефонлар: +998 (90) 522-20-20
Қайд этиш жоизки, HAVAL бренди тез орада яна иккита дилерлик маркази очади. Уларнинг биттаси Самарқандда ва яна бири Тошкентда бўлади.
Сайтимиз: haval.uz
Ижтимоий тармоқлар: Telegram | Instagram | Facebook
Мавзуга оид
19:00 / 14.11.2024
HAVAL Jolion харид қилиш учун 5 та сабаб
17:00 / 17.10.2024
HAVAL H6: Хизмат сифати ва ҳамёнбоп нархи билан автомобил эгалари қалбларини забт этадиган кроссовер
17:00 / 13.08.2024
Янгиланган HAVAL Jolion’нинг Тошкентдаги тақдимоти: Замонавийлик ва қулайликнинг янги даражаси
09:00 / 27.06.2024