Ўзбекистон | 17:53 / 18.12.2023
5751
1 дақиқада ўқилади

АЁҚШларда қарийб 215 минг литр сифатсиз бензин аниқланди

Ўзбекистонда декабр ойининг ўтган даврида 215 минг 355 литр нефт маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланди.

Фото: Юрий Смитюк/ТАСС

Жорий йил давомида Марказий назорат кимё лабораторияси томонидан мурожаат ва текширувлар бўйича жами 4 минг 780 та олинган намуналар давлат стандарт талабларига мослиги юзасидан олиб борилган назорат тадбирларида жами 28 миллион литр нефт маҳсулотларидан 2 миллион литри сифатсиз яъни давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

«Биргина декабр ойида жами 138 та олинган намуналар Давлат стандарт талаблари асосида олиниб таҳлил қилинганда нефт маҳсулотларидан 215 минг 355 литри давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланди», дейилади ташкилот хабарида.

Ушбу сифатсиз деб топилган нефт маҳсулотлари сотувга чиқарилишининг олди олинган ҳамда сифатини тиклаш ишлари амалга оширилган.

Аввалроқ, Андижонда АИ-80 маркали бензинни АИ-92 ёки АИ-95 деб сотаётган АЁҚШлар аниқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид