Спорт | 16:37 / 18.12.2023
30784
2 дақиқада ўқилади

«Барса» Италия чемпионига қарши, «Реал» Германияга боради. ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Reuters

Унга кўра, «Арсенал» «Порту» майдонига сафар қилса, «Барселона» Италия чемпиони «Наполи»га қарши ўйнайдиган бўлди. «Реал» эса Германиянинг «Лейпциг» жамоаси билан чоракфинал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Чемпионлар лигаси 1/8 финал жуфтликлари:

  • «Порту» (Португалия) – «Арсенал» (Англия)
  • «Наполи» (Италия) – «Барселона» (Испания)
  • «ПСЖ» (Франция) – «Реал Сосиедад» (Испания)
  • «Интер» (Италия) –  «Атлетико» (Испания)
  • ПСВ (Нидерландия) – «Боруссия» Дортмунд (Германия)
  • «Лацио» (Италия) – «Бавария» (Германия)
  • «Копенҳаген» (Дания) – «Манчестер Сити» (Англия)
  • «Лейпциг» (Германия) – «Реал» (Испания)

Маълумот учун, нимчоракфиналнинг дастлабки ўйинлари 13-14 ва 20-21 феврал кунлари, жавоб учрашувлари эса 5-6 ва 12-13 март кунлари ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари жавоб ўйинини ўз майдонида ўтказади.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид