Ўзбекистон | 11:34 / 18.12.2023
8787
2 дақиқада ўқилади

“Самарқандшаҳаргаз” газ таъминот бўлими мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди

Улар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб шароит яратиб берганликлари оқибатида тўйхоналардан бири қарийб 800 млн сўмлик газни ноқонуний ёқиб юборган.

Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд шаҳридаги тўйхоналардан бири кўп миқдордаги газни ноқонуний тарзда ўғирлаб ишлатгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминот бўлими мансабдор шахслари ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб шароит яратиб берганликлари оқибатида, Самарқанд шаҳридаги “S.N.” МЧЖ раҳбари А.М. ва “X.S.” МЧЖ жамиятга қарашли тўйхонадаги газ жиҳозларини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 512,4 минг метр куб, 768,6 млн сўмлик табиий газ ўғирланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан “S.N.” МЧЖ раҳбари А.М. ва “X.S.” МЧЖ раҳбарларига Жиноят кодексининг 169-моддаси, “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминот бўлими мансабдор шахсларига 205-моддаси ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган яширин цехлар аниқланганди.

Мавзуга оид