Жаҳон | 00:18 / 19.12.2023
11232
1 дақиқада ўқилади

АҚШ НУЖ ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилади

Тегишли қонун имзолаш учун президент Жо Байденга юборилди.

Фото: The New York Times

АҚШ Конгресси номаълум учар жисмлар (НУЖ) ҳақидаги маълумотларнинг сирини очишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Қайд қилинишича, қонун АҚШ президенти Жо Байден томонидан имзоланганидан кейин кучга киради. Янгилик номаълум аномал ҳодисалар, келиб чиқиши номаълум технологиялар ва инсоний бўлмаган ақл билан боғлиқ давлат ҳужжатларининг оммага эълон қилинишини назарда тутади.

Ҳужжатлар яратилганидан кейин 25 йил ичида нашр этилиши керак, дейилади қонунда.

Конгресс томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасининг якуний версиясига, агар президент маълумотлар миллий хавфсизликка таҳдид солаётганини аниқласа, уни яширишга рухсат берувчи банд қўшилди.

Бунгача АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ўн йиллар давомида номаълум учувчи жисмларни (НУЖ) қидириб келган махсус махфий бўлимга эга эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид