Жамият | 10:44 / 19.12.2023
38415
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда юз берган ёнғинда аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди

Яшнобод туманидаги хонадонда содир бўлган ёнғин оқибатида 28 ёшли аёл ҳамда унинг 8 ва 5 ёшли икки қизи ҳалок бўлган.

Фото: Видеодан кадр

18 декабр куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида кучли ёнғин содир бўлди.

Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича Яшнободдаги ёнғин оқибатида 1995 йилда туғилган аёл ва унинг 2015 ва 2018 йилда туғилган икки нафар қизи ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид