Ўзбекистон | 08:47 / 21.12.2023
9342
2 дақиқада ўқилади

Махсус инспекция транспорт устидан назоратни амалга оширади

Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

инспекциянинг мақоми ва фаолиятини ташкил этиш асослари;
вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда унинг ходимларининг жавобгарлиги;
транспорт соҳасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
 
Ҳаракатдаги темирйўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

ҳаракатдаги темирйўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
ҳаракатдаги темирйўл таркиби вa инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби. 

Транспорт вазирлигига қуйидагилар топширилди:

2024 йил 1 ноябрга қадар ҳаракатдаги темирйўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш;
2024 йил 1 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ахборот тизимининг ЯИДХП билан интеграция қилинишини ҳамда тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари жорий этилишини таъминлаш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид