Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 57 млрд доллардан ошди
11 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 57,3 млрд АҚШ долларига етган.
2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 26,2 фоизга ошган.
Экспорт – 23,2 млрд (30,6 фоизга ошган), импорт – 34,1 млрд (23,3 фоизга ошган).
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жаҳоннинг 199 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,3 фоиз), Россия (15,5 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (5 фоиз) ва Корея Республикаси (3,7 фоиз) билан қайд этилган.
Мавзуга оид
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
11:06 / 29.09.2024
2024 йил 8 ойда Ўзбекистон ташқи савдосидаги етакчи давлатлар маълум қилинди
23:05 / 27.09.2024
Кувайт, Сингапур ва Норвегия дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторига кирди
09:24 / 27.09.2024