Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жадидлар ғоялари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳамоҳанг» — президент
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарурлигини таъкидлади.
«Яқинда пойтахтимизда ўтказилган «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.
Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида президент қарори қабул қилинади.
Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.
Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир», - деди президент.
Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб беряптими?
«Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда «ўзбек», «ўзбекистонлик», «Ўзбекистон» деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади»,
- деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
22:37 / 19.07.2024
Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги ўтказилади
12:37 / 20.06.2024
“Жадидларимизнинг мағрур ва ғолиб қиёфаларини чизишимиз керак” – кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024