Иқтисодиёт | 18:39 / 22.12.2023
33406
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк янгича фирибгарликдан огоҳлантирди

Фирибгарлар сохта телефон рақамларидан қўнғироқ қилиб, банк карталаридаги пулларни ўзлаштиришга уринмоқда.

Фирибгарлар сохта телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилиб, ўзини Марказий банк ходими сифатида таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Қайд этилишича, фирибгарлар Марказий банк номидан очилган сохта телеграм-канали орқали фуқароларга онлайн кредит таклиф этиб, уларнинг банк картасига оид маълумотларни қўлга киритиб, пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Таъкидланишича, Марказий банк жисмоний шахсларга кредит ажратмайди ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.

Фуқаролардан банк картаси маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, интернет орқали юборилган ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида Марказий банкнинг верификациядан ўтган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Мавзуга оид