Ўзбекистон | 21:40 / 22.12.2023
13516
2 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё давлатларида электр энергияси тарифи таққослаб кўрилди

Энг қиммати Қозоғистонда, энг арзони Туркманистонда экани маълум бўлди. 

Фото: Kun.uz

Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон электр энергиясининг энг юқори тарифига эга. Бу ҳақда Asia-Plus тадқиқотида маълумот келтирилган. 

Нашр нархларни таққослаш осон бўлиши учун ҳисоб-китобни АҚШ долларида олиб борган. 

Қайд қилинишича, Қозоғистонда 1 КВт⋅с электр энергиясининг нархи 4,8 центга тенг ва бу Марказий Осиё давлатлари ичида энг юқори тариф. 

Ундан кейинги ўринни Тожикистон эгаллаган – 2,4 цент. 2024 йил 1 январдан бу мамлакатда электр энегрияси нархи 2,8 центга кўтарилади. 

Учинчи ўринда Ўзбекистон қайд этилган – 2,3 цент. 

Тўртинчи ўринни Қирғизистон эгаллаган. Бу мамлакатда 1 КВт⋅с электр энергиясининг нархи 1 центга тенг. 

Asia-Plus нашри Туркманистон бўйича маълумотларни келтирмаган. Аммо очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Туркманистонда аҳоли учун табақалашган тарифлар амал қилади. Жумладан, ойига 350 КВт⋅с электр энегрияси бепул тақдим этилади, 351-700 кВт⋅с оралиғидаги истеъмол учун 1 кВт⋅с электр энергияси 37 центдан, ундан ортиғи 74 центдан тарифланади.

Мавзуга оид