Ўзбекистон | 18:24 / 23.12.2023
15984
1 дақиқада ўқилади

Андижонда ҳоким маҳаллада кутубхона қуришни буюрди, уни 12 ёшли бола бошқаради

Шуҳратбек Абдураҳмонов кутубхонани 25 январда очишга буйруқ берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшлар билан учрашувда Андижон тумани, «Терактаги» маҳалласида истиқомат қилувчи 12 ёшли китобхон Асадилло Розиқов билан суҳбатлашди.

У китоб етишмагани учун «Ёш китобхон» кўрик танловида энг юқори натижани қўлга кирита олмаганини билдирди.

Шундан сўнг, Шуҳратбек Абдураҳмонов маҳаллада кутубхона қурилишини, 1 ой ичида очилишини, уни Асадилло Розиқовнинг ўзи бошқаришини маълум қилди.

«Отасига минг раҳмат, китоб етмагани учун озгина қолиб кетдим деяпти. Ўзига машина сўрамаяпти, ўзига уст-бош сўрамаяпти маҳалласига кутубхона сўраяпти… Жойни танлаймиз, Худо хоҳласа бир ойда сенга зўр кутубхона қилиб бераман, ўзинг юргизасан, бўптими?», деди вилоят ҳокими.

Якунда ҳоким кутубхонани 25 январ куни очилишини буюрди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид