Иқтисодиёт | 10:19 / 23.12.2023
17854
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қиймати 1 млрд доллардан ортиқ мева ва сабзавотларни хорижга сотди

11 ойда 1,6 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

Фото: Руслан Пряников

2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати қарийб 1,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,6 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 фоизга ёки 23,1 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (37,6 фоиз), Покистон (16,5 фоиз), Хитой (12,7 фоиз) ҳамда Қозоғистон (10,4 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Мавзуга оид