Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авдийивкадаги техникалар қабристони ва Бахмут атрофидаги ҳимоячилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 668-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Жо Байден АҚШнинг 2024 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади. Унда Украинага ёрдам учун маблағ ажратилиши ҳам кўзда тутилган.
- The New York Times газетаси Россия қўшини Украина фронтининг катта қисмида ташаббусни қўлга олгани ҳақида хабар берди.
- Украина қуролли кучлари ҳарбийлари The Washington Post билан суҳбатда ғарб ёрдами қисқаргани туфайли олдинги чизиқда ўқ-дорилар танқислиги юзага келгани ҳақида хабар беришган.
- Америкадаги Урушларни ўрганиш институти маълумотига кўра, дастлабки F-16 қирувчи самолётлари Украинага 2023 йил охирига қадар етказиб берилиши мумкин.
- Украина президенти офиси хорижда яшовчи украиналикларни сафарбар қилиш ғоясига қарши эмас. Олий Рададагилар тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилган. Эстония ҳукумати эса ҳарбий чақирув ёшидаги украинларни Киевга қайтармоқчи.
- The New York Times газетаси Путин дипломатик каналлар орқали Украинада урушни тўхтатишга тайёрлиги тўғрисида сигналлар юбораётганини ёзиб чиқди.
- The Wall Street Journal маълумотига кўра, Евгений Пригожинга суиқасд бўйича топшириқ РФ хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев томонидан берилган. Путин бунга қарши бўлмаган.
- АҚШ молия вазирлиги Россия қисқичбақалари, лосос, треска ва минтай балиқлари олиб кирилишини тақиқлади.
Яксон этилган техникалар ва окоплардаги жасадлар. Россия қўшинларининг Авдийивкага ҳужуми қандай кечмоқда
2023 йил октябр ойи бошида РФ армияси Авдийивка йўналишида кенг кўламли ҳужум бошлаганди — бу аннексия қилинган Донецкдан 15 километр масофада жойлашган шаҳардир. Украина томони ва АҚШ разведкаси баҳоларига кўра, Россия қўшини бу ерда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар қўшиб ҳисобланганда 10 минг атрофида одамидан айрилган, шунингдек юзлаб ҳарбий техникаларини йўқотган.
Украиналик фотограф Константин Либеров Авдийивка атрофидаги окоплар, далалар ва йўлларнинг 23 декабрдаги тасвирларини эълон қилди — бу жойлар россиялик аскарлар жасадлари ва зарбага учраган зирҳли машиналар қолдиқлари билан тўлган. «Авдийивка ва унинг атрофида бўлаётган ишлар — жаҳаннамнинг ўзгинаси, — дея ёзган Либеров инстаграм сторисида. — <…> Буларга қараб бақиргинг келади: Бизнинг ерларимизда нимангизни йўқотгансиз? Нима учун шунчаки кетмайсиз, буларнинг бари нима учун керак?»
Кун кадри. Дрон портлашидан вайрон бўлган уйи томида турган киевлик аёл
22 декабрга ўтар кечаси Россия қўшини Киевга Shahed типидаги учувчисиз учар қурилмалар билан ҳужум қилди. Киев мэри Виталий Кличко Соломенск районида кўп қаватли уйга зарба келиб тушиши оқибатида 24-, 25- ва 26-қаватларни тутиб турувчи девор вайрон бўлганини хабар қилган. Квартиралардан бирида ёнғин рўй берган. Уйда яшовчилардан икки киши жароҳатланган, улардан бирига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, иккинчиси шифохонага ётқизилган. Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг аниқлик киритишича, бино уриб туширилган дрон қолдиқлари тушиши оқибатида шикастланган.
Киевнинг Дарницкий районида дрон парчалари тушиши оқибатида икки қаватли хусусий уйда ёнғин юзага келган. Киев маъмуриятига кўра, жабрланганлар йўқ. Голосеевский райони ҳудудига ҳам дрон парчалари тушган, вайронгарчиликлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Украин ҳарбийларига кўра, 22 декабрга ўтар кечаси РФ қўшини Shahed русумли 28 та зарбдор дрон учирган. Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Киев, Одесса, Миколайив, Херсон, Житомир, Ривне ва Хмелницкая областлари ҳудудларида жами 24 та дронни уриб туширган. Киев маъмурияти аниқлик киритишича, бу олти кун ичида пойтахтга учинчи бор дронлар орқали ҳужум қилиниши бўлди.
Sergei Chuzavkov / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги украин аскарлари
Май ойидан буён Бахмут атрофида ҳимояланган Россия қўшинлари қишда украин гуруҳи заифлашганидан фойдаланиб (Украина қуролли кучлари қўмондонлиги бўлинмаларнинг бир қисмини Авдийивка мудофааси учун юборди), шаҳардан шимол ва жанубда ҳужумга ўтди.
Шимолий қанотда РФ ҚК локал ютуқларга эришди — улар Бахмут чеккасидаги Хромовени эгаллашган. Шаҳардан жанубда Россия қўшини кузда ўзлари ташлаб чиққан Клешчиевка ва Андрийивка қишлоқларини қайта эгаллаш учун юриш қилмоқда. Ҳозирча Украина ҚК бу ҳужумларни қайтармоқда.
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Вуҳледарнинг икки йиллик урушдан кейинги кўриниши
Донецкдан 50 километр жануби-ғарбда жойлашган Вуҳледар учун жанглар 2022 йил февралидан буён олиб борилмоқда ва Украина қуролли кучлари шаҳарни ўз назоратида сақлаб қолмоқда. Кенг кўламли уруш бошлангунига қадар Вуҳледарда 15 мингга яқин киши яшаган, 2023 йил ёзига келиб эса шаҳарда тинч аҳоли вакиллари бўлган юз чоғли одам қолганди. Шаҳардаги деярли барча бинолар ёки вайрон бўлган ёки шикастланган, шунингдек, Вуҳледарда электр ва ичимлик суви таъминоти ҳам йўқ.
Libkos / Getty Images
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025