Жиззахда ускунага тушиб кетган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Фото: Жиззах вилоят ФВБ ахборот хизмати
Жиззах вилоятида ускунага тушиб кетган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах шаҳар Шодлик маҳалласида фуқаро шлакли блок ишлаб чиқарувчи ускунага қисилиб қолгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига хабар келиб тушган.
Зудлик билан бошқарма ЁҚО қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, фуқарони хавфсиз жойга олиб чиқишган ва биринчи ёрдам кўрсатишган.
Маълум бўлишича, фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида ускунага тушиб кетган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши.
Мавзуга оид

21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади

08:59 / 15.05.2025
Фуқарони 30 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

16:35 / 06.04.2025