Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
Шу муносабат билан Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормаслик, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик сўралади.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
Аввалроқ Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025