Украина 3 кун ичида тўртинчи РФ қирувчиси уриб туширилгани ҳақида хабар берди
Украина ҳарбийларига кўра, Мариупол йўналишида РФ Ҳаво кучларининг яна бир Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти уриб туширилган.
Украина ҚК Ҳаво кучлари Россиянинг Су-34 қирувчиси Мариупол йўналишида зенит-ракета мажмуаси томонидан уриб туширилганини билдирди. Бу ҳақда 24 декабр, якшанба куни УҚК ҲК қўмондони генерал-лейтенант Николай Олешчук маълум қилди.
«Одесса йўналишида Қора денгизда Россиянинг Су-30 самолёти бўйича жанговар ишлар олиб борилди – нишонга урилдими ёки йўқми, аниқ билиш учун объектив назорат материалларини ўрганяпмиз», — дейилади хабарда.
УҚК Россиянинг учта Су-34 самолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берди
22 декабр, жума куни Олешчук бир кунда Россиянинг учта Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Генерал-лейтенантнинг таъкидлашича, бу воқеа ўша куни тушга яқин жанубий йўналишда содир бўлган.
Шу куни Россиянинг Fighterbomber Telegram-канали Patriot зенит-ракета комплекси ёрдамида камида битта самолёт уриб туширилганини тасдиқлаб, қулаш чоғида омон қолган учувчиларни қутқариш операцияси суратларини эълон қилди. Уларнинг ҳақиқийлиги ҳали мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.
https://www.dw.com/ru/vs-vsu-sbit-cetvertyj-rossijskij-istrebitelbombardirovsik-za-troe-sutok/a-67816280